Симферополдан учаётган самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширди (Видео)

ДУНЁ 16.08.2019, 12:00
Теглар: Видео
Симферополдан учаётган самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширди (Видео)

Симферополдан Москвага учаётган А-321 йўловчи самолёти Москва областининг Жуковский аэропортига фавқулотда қўнишни амалга оширди.

Қаттиқ қўниш вақтида йўловчилардан йигирма нафари тан жароҳати олишди. Уларнинг барчаси шифохоналарга етказилган. Самолёт аэропорт учиш- қўниш йўлагидан 3-5 км масофага чиқиб кетиб, маккажўхори даласига қўнган. Тахминларга кўра, лайнер ҳавога кўтарилиш вақтида двигателига қушлар кириб кетиши аварияни келтириб чиқарган. Бунинг оқибатида двигателларда ёнғин бошланиб, улар ишлашдан тўхтаган. Учувчилар самолётни шассиси йиғилган ҳолатда қўндиришга муваффақ бўлишди. Яхшиямки, учиш-қўниш йўлаги олдида маккажўхори даласи бўлган, яқин теварак атрофда қурилиш объектларининг йўқлиги даҳшатли фожианинг олдини олди. Хабарларга кўра, лайнер «Уральские авиалинии» компаниясига тегишли бўлган.

Ҳалокат рўй берган вақтда самолёт бортида 234 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлган. Экипаж аъзолари зудлик билан эвакуация чораларини кўриб, йўловчиларнинг бортни тарк этишига ёрдам беришган. Ижтимоий тармоқларда ушбу рейсда парвоз этган йўловчилар учувчиларнинг маҳоратини эътироф этишмоқда. Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти ИКАО маълумотларига кўра, ҳар йили самолётларнинг қушлар тўқнашуви билан боғлиқ 16 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилади. Агар қушларнинг оғирлиги 1,8 кг дан ошмаса замонавий двигателлар бундай тўқнашувларни енгишга қодир. Статистик маълумотларга кўра, ғозлар билан тўқнашув турбина двигателли лайнерлар учун айниқса хавфлидир.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1