Жамият томонидан нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш, кирим-чиқиш ҳисобини юритилиши юзасидан ўтказилган ўрганишда жами 2,7 млрд. сўмлик манбалар аниқланди.
Жумладан нефть маҳсулотлари сиғимларидаги маҳсулотнинг ҳақиқий қолдиғи билан ҳисобхона қолдиғи таққосланганда жами 300 млн. сўмлик 32тонна камомад ҳамда 0,476 млн сўмлик 0,083 тонна ортиқчалик мавжудлиги аниқланди.
Шунингдек, ўрганиш даврида 2019 йил 25 мартидан - 10 октябрга қадар истеъмолчиларга етказиб берилган нефть маҳсулотларини автотарози орқали харидор ҳақидан уриб қолиш ҳисобига 1 млрд 614 млн сўмлик 222,5 тонна нефть маҳсулотлари ўзлаштирилган. (Маҳсулот қиймати 2019 йил 10 октябрь ҳолатига бўлган ўртача биржа катировка нархида ҳисобланган).
Бундан ташқари, жамиятдаги 26-сиғимда сақланаётган 111 468 кг миқдордаги мойининг сифати ГОСТ 8581-78 талабига мувофиқ эмаслиги яъни маҳсулот сифатсизлиги аниқланди. (Маҳсулот қиймати 2019 йил 7-11 октябрь ҳолатига бўлган ўртача биржа катировка нархи бўйича 828,8 млн сўмни ташкил қилади).
Хозирги пайтда текширув давом этмоқда. Тергов тадбирлари натижасида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилади, дея хабар беради “Ўзнефтгазинспекция” ахборот хизмати.