АсосийDunyo

Тожикистон ИИВ ўзбек-тожик чегарасидаги ҳужум юзасидан ахборот берди

'Тожикистон ИИВ ўзбек-тожик чегарасидаги ҳужум юзасидан ахборот берди'ning rasmi

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги постга амалга оширилган ҳужум юзасидан Тожикистон ИИВ ахборот берди.

Ҳужум чоғида жангарилар 5 дона ўқотар қуролни қўлга олган. Ҳарбий тезкор ҳаракатлар натижасида қуролли жиноий гуруҳнинг 15 аъзоси ва уларнинг 4 машинаси зарарсизлантирилган, қолган 4 таси қўлга олинган. 

2019 йилнинг 6 ноябрга ўтар кечаси соат 03:23 да қуролланган ниқобли номаълум шахслар гуруҳи томонидан Душанбедан 60 километр узоқликдаги «Ишқобод» постининг «Султонобод» ҳарбий отрядига ҳужум қилгани, тўқнашув оқибатида Чегара қўшинларининг бир нафар ҳарбийси ва Ички ишлар ходими ҳалок бўлган. 

Айни пайтда воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи тузилган, жиноий гуруҳ аъзоларини аниқлаш бўйича операция олиб борилмоқда. 

Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара постига ҳужум қилганлар "Ислом давлати" жангарилари бўлиб, улар Афғонистондан кириб келишган. Бу ҳақда чоршанба куни Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) матбуот маркази маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча кечаси Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида отишма бўлган ва тафсилотлар ўрганилаётганлиги маълум қилинган эди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар