АсосийDunyo

Тожикистон ИИВ: чегара постига ҳужум қилганларнинг ҳаммаси Тожикистон фуқаролари бўлган

'Тожикистон ИИВ: чегара постига ҳужум қилганларнинг ҳаммаси Тожикистон фуқаролари бўлган'ning rasmi

Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги Ишхобод чегара постига ҳужум қилган жангариларнинг ҳаммаси Тожикистон фуқаролари бўлган, дея хабар беради Спутник Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котибига таянган ҳолда.

“Ҳозирда Бош прокуратура ушбу иш юзасидан тергов олиб бормоқда. Гуруҳ аъзоларининг шахси кун охиригача тўлиқ тасдиқланади”, — дея қўшимча қилди у.

Шунингдек у ўлдирилган ва ҳибсга олинганлар орасида бир неча аёл борлигини тасдиқлади.

Махсус хизматларининг барча ҳарбий бўлинмалари 50% юқори даражада тайёр эканлигини қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрга ўтар кечаси 20 ниқобли жангарилардан иборат қуролланган гуруҳ Душанбедан 60 км ғарбда жойлашган 4-сон Ишқобод чегара пости ходимларига ҳужум қилишган.

Отишма пайтида улардан 15 нафари йўқ қилинган, беш киши қўлга олинган. Амалиёт давомида икки нафар тожик ҳарбийлари ҳалок бўлди.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ҳужум қилганларнинг ҳаммаси ИШИД сафларидан эканлиги маълум бўлган.

Улар Тожикистонга 3 ноябрь куни Хатлон вилояти орқали Афғонистондан кириб келишган. Кейин автомобилларда Рудакийгача 200 км дан ошиқ масофани босиб ўтган.



 

Бошқа янгиликлар