1

ДХХ раиси: “Жангарилар террорчилик фаолиятини давом эттириш учун ватанига қайтишга ҳаракат қилмоқда...”

ЖАМИЯТ 07.11.2019, 19:48
Теглар: ДХХ, Абдусалом Азизов
ДХХ раиси: “Жангарилар террорчилик фаолиятини давом эттириш учун ватанига қайтишга ҳаракат қилмоқда...”

Хабарингиз бор, бугун Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги 47-йиғилиши бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур  тадбирда давлатлар хавфсизлиги билан боғлиқ бир қанча масалалар кўрилмоқда. 

Маълум қилинишича, Сурия ва Ироқ ҳудудида жанг қилган жангарилар ўз террорчилик фаолиятини давом эттириш учун ватанларига қайтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов йиғилишда айтган.

Унинг сўзларига кўра, Сурия ва Ироқдаги муваффақиятли аксилтеррор кампанияси фонида халқаро террорчилик ташкилотларининг бошқа «қайноқ» нуқталарга, шу жумладан, Афғонистонга кўчиши қайд этилмоқда.

«Халқаро терроризм жангарилари террорчилик фаолиятини давом эттириш учун доимий яшаш жойларига қайтишга ҳаракат қилмоқдалар», - деди Азизов.

ДХХ раисининг билдиришича, бунда меҳнат миграциясининг ҳам ўз ўрни бор.

«Меҳнат миграцияси омили мамлакатларимиз фуқароларининг диний экстремистик ва халқаро террорчилик ташкилотлари таъсирига тушиб қолишларига шароит яратмоқда», - деди ДХХ раҳбари.

МДҲ махсус хизматларининг раҳбарлари йиғилиш давомида халқаро терроризм, гиёҳванд моддалар контрабандаси, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, МДҲда миллатлараро ва диний адоват қўзғатилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш масалаларини кўриб чиқдилар.

Бундан ташқари, учрашув қатнашчилари Афғонистондаги вазиятнинг Марказий Осиёдаги минтақавий хавфсизликка таъсири нуқтаи назаридан муҳокама қилдилар.

Шарҳлар

Қўқон давлат педагогика институти декани, хусусий университет раҳбари ва банк мутахассиси ДХХ томонидан қўлга олинди (видео)

23.08.2023, 11:16

Фарғона ва Хоразмда ОТМга ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди, дея "darakchi.uz"га хабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати. Хусусан, давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича...
ДХХ қатор ҳудудларда гиёҳвандлик воситалари сотувчиларини қўлга олди (видео)

11.03.2023, 12:09

ДХХ томонидан гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда. Жумладан, Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан...
Тожикистонлик наркокуръерлар томонидан Наманганда яшириб кетилган наркотик моддалар мусодара қилинди — ДХХ (видео)

04.02.2023, 10:59

ДХХ томонидан Фарғона, Андижон ва Самарқанд вилоятларида наркотик моддалар мусодара қилинди, дея хабар берди "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати. Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи, 1993 й.т. фуқаро...
Тошкентда университетнинг 2 нафар талабаси 5 минг АҚШ доллари билан қўлга олинди (видео)

17.12.2022, 09:42

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда пойтахтимизда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида фирибгарлик билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1