АсосийJamiyat

"Озодлик"ка чиққан “ишсиз қолганлар”га раддия берилди

'"Озодлик"ка чиққан “ишсиз қолганлар”га раддия берилди'ning rasmi

«@SizdanTelegram©» телеграмм каналида 2019 йил 6 ноябр куни “ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – “Қишлоқ хўжалиги коллежи мактаб ихтиёрига ўтиб, ходимлар ишсиз қолди” сарлавҳали материал эълон қилинган. Мазкур мурожаатга Тўрткўл туман ҳокимлиги раддия берди.

Унга кўра, “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5313-сонли ва2019 йил  6 сентябрдаги ПФ-5812-сонли Фармонлар ижросини таъминлаш ҳамда оптималлаштирилиши керак бўлган касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасидан, уларда умумтаълим мактаблари, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ва мактабгача таълим муассасалари жойлаштирилишини назарда тутиб, шунингдек, бино ва иншоотларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш мақсадида “Ёнбошкалъа” ОФЙ худудида жойлашган 2-Тўрткўл Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг биноси ушбу худудда жойлашган 944 ўринли 39-сонли умумий ўрта таълим мактабига қўшимча бино сифатида туман халқ таълими бўлими тасарруфига ўтказилган.

Тўрткўл 2-қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежи раҳбарияти  томонидан штатлар қисқартирилиши тўғрисида 35 нафар ишчи ходимларини олдинданрасмий  тарзда  хабардорқилинган.  Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 67, ва 100-моддаларига асосан  2019 йил 1 июлдан Тўрткўл тумани Бандликка кўмаклашиш марказида 35 нафар ишчи ходимлар рўйхатга олиниб, икки ойлик компенсация пули ва икки ой ичида иш тополмаган меҳнат шартномаси бекор қилинганларнинг 33 нафарига уч ойлик компенсация пули тўлаб берилган. 

Бугунги кунда 35 нафар ходимлардан ўз мутахассисликлари бўйича  11 нафари ишга жойлаштирилган. Туман Бандликка кўмаклашиш марказига коллеж ходимларидан фақат  6 нафари иш сўраб мурожаат қилган ва улардан 3 нафарининг бандлиги таъминланган. 

Мактаб биносининг бўш жойи, яъни устахонаси ҳақиқатдан ҳам ихтиёрий равишда пахта-йиғим теримига кўмаклашувчи фуқароларга мавсумда вақтинчалик фойдаланишга бериб турилган.

Бошқа янгиликлар