1

Самарқандда автомобиль бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш бўйича доимий кўргазма очди

ЖАМИЯТ 12.11.2019, 22:59
Теглар: ​Самарқанд, Кўргазма, UzAuto Trailer, JV MAN Auto-Uzbekistan
Самарқандда автомобиль бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш бўйича доимий кўргазма очди

Бугун “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК сервис ва дилерлик марказида  (Самарқанд вилояти, Жомбой ш.) “Юк автомобиллари, автобуслар, осма ва тиркама техника бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан кооперация” кўргазмаси очилди.

Кўргазма маҳаллий автокомпонентлар ишлаб чиқарувчилар, шунингдек автомобиль саноатида ўз бизнесини ривожлантириш истагида бўлган тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли кооперацион алоқаларни кенгайтириш орқали “JV MAN Auto-Uzbekistan” МЧЖ ҚК, “Самарқанд автомобиль заводи” МЧЖ ҚК ва “UzAuto Trailer” МЧЖда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва таннархини пасайтиришни кўзда тутади.

Кўргазмада юк автомобиллари, автобуслар, осма ва тиркама техниканинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган бутловчи қисмлари ва боғламалари тақдим этилди. Кўргазма доимий равишда иш юритади.

Кўргазма ҳар куни 9:00 дан 17:00 гача (шанба, якшанба ва расмий байрам кунларидан ташқари).

 

Шарҳлар

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди

02.05.2024, 16:46

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ инспекторлари ички ишлар органлари сафидан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, инспектор машинани тўхтатган ва ҳайдовчидан...
Самарқандда "Сobalt" ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

01.05.2024, 14:46

Жорий йилнинг 29 апрель куни соат 17:00 атрофида Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчасида Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган вояга етмаган 2009 йилда туғилган 8...
Самарқандда 31 ёшли аёл ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб юрган эркакни видеоларини хотинига кўрсатиш билан қўрқитиб, 15 минг АҚШ доллари талаб қилди (видео)

17.04.2023, 13:04

Пастдарғом туманида 31 ёшли аёл 33 ёшли эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, эркак...
"Ресторан ишчиларидан тортиб ИИБ капитанигача..." Самарқандда блогер ичиб олиб "томоша" кўрсатди

14.02.2023, 13:35

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллий блогерлардан бири маст ҳолатда ресторанда жанжал кўтаргани, ишчиларга куч ишлатишга урингани, шунингдек, ички ишлар ходимларини ҳақорат қилганлиги акс этган видео тарқалди....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1