1

Янгийўлдаги цехда 27 кунда қарийб 1,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди

ЖАМИЯТ 14.11.2019, 10:40
Теглар: Ўзнефтгазинспекция, Ҳудудгазтаъминот
Янгийўлдаги цехда 27 кунда қарийб 1,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди

“Ўзнефтгазинспекция” ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” мутахассилари томонидан Янгийўл туманида жойлашган “Бинокор-М” МЧЖга қарашли пишга ғишт ишлаб чиқариш цехида ноқонуний газ сарфланганлиги аниқланди.

Жорий йилнинг 31 октябр кунида, пишган ғишт ишлаб чиқариш цехи кўздан кечирилганда, цехда ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир етказишга шароитлар яратилганлиги маълум бўлди. Шу сабабли газ ҳисоблаш ускунаси электр манбаасидан узилганлиги аниқланди.

Метрология ходимлари томонидан газ хисоблаш ускунаси қайтадан электр манбаасига уланганда, газ ҳисоблаш ускунасининг хотирасида 27 кун давомида сарфланган газ хажми ёзилиб борилмаганлиги маълум бўлди. Юқорида курсатилган муддат давомида ғишт ишлаб чиқариш цехи табиий газ билан таъминланиб келган.

Дастлабки хисоб китоб бўйича 27 кун давомида жами 1 млрд 790 млн сўмлик, 1 млн 790 минг метр куб табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб, зарар етказганлиги аниқланди, дея хабар беради “Ўзнефтгазинспекция” ахборот хизмати.

Шарҳлар

Андижон вилоятидаги хонадонлардан бирида газ чақнаши оқибатида ёнғин содир бўлди

20.11.2019, 14:46

2019 йилнинг 20 ноябрь куни кеч соат 2:30 лар атрофида Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани, “Шоҳгузар” МФЙ ҳудудида яшовчи 1972 йилда туғилган фуқаро Хасанбой Эсонов хонадонида...
Пахта нефт базасида 2,7 млрд. сўм камомад аниқланди

05.11.2019, 23:15

Жамият томонидан нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш, кирим-чиқиш ҳисобини юритилиши юзасидан ўтказилган ўрганишда жами 2,7 млрд. сўмлик манбалар аниқланди.Жумладан нефть маҳсулотлари сиғимларидаги маҳсулотнинг ҳақиқий...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1