1

Энди автотранспорт воситалари ва ундаги фуқаролар чегарада 30 дақиқадан ортиқ қолиб кетмайди

ЖАМИЯТ 20.11.2019, 09:01
Теглар: чегара, автотранспорт
Энди автотранспорт воситалари ва ундаги фуқаролар чегарада 30 дақиқадан ортиқ қолиб кетмайди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Давлат чегараси орқали ўтадиган барча шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара, божхона, санитария-карантин, шунингдек, фитосанитария ва ветеринария назоратига тегишли бўлса, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилади.

Ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида давлат назорати органлари томонидан ўтказиш пунктида ҳайдовчилар, товарлар ва транспорт воситаларининг назорат тартиб-таомиллардан ўтказилиши “Ягона дарча” божхона ахборот тизими асосида амалга оширилади.

Низомда ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг бўлиш вақти аниқ белгиланди.

Яъни, автотранспортнинг ўтказиш пунктида бўлиш вақти унинг тури ва ўтказиш пунктининг техник ҳолатига қараб қуйидаги муддатдан ортиқ бўлмаслиги керак:

* енгил автотранспорт воситалари – 15 дақиқа;

* юк автотранспорт воситалари – 30 дақиқа.

Бунда, автотранспортнинг ҳар бир давлат назорати органлари томонидан тегишли тартиб-таомиллардан ўтказилиши вақти Ўзбекистонга киришда қуйидагича белгиланган:

* санитария-карантин назорати (ҳайдовчи санитария назоратидан ўтказилади) – 3 дақиқа;

* чегара назорати (Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқни берувчи ҳужжатлар мавжудлиги ва паспорт текширилади) – 4 дақиқа;

* божхона назорати (ҳайдовчи, товарлар ва автотранспорт воситаси божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилади) – 15 дақиқа;

* фитосанитария назорати (олиб ўтилаётган товар фитосанитария назорати объекти бўлса, фитосанитария назоратидан ўтказилади) – 4 дақиқа;

* ветеринария назорати (олиб ўтилаётган товар ветеринария назорати объекти бўлса, ветеринария назоратидан ўтказилади) – 4 дақиқа.

Низомда, шунингдек, қайси ҳолларда назорат тартиб-таомилидан ўтиш вақти белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.

Жумладан, ўтказиш пунктида фаолият олиб борувчи давлат назорати органлари қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаганида назоратдан ўтиш вақти белгиланган муддатдан ортиқ бўлиши мумкин

Шарҳлар

“Ўзбек-қирғиз” чегарасида катта миқдордаги наркотик моддалар қолдириб кетилгани аниқланди (видео)

10.03.2023, 10:54

ДХХ Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича Бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ноқонуний ўтказилган...
Ўзбек-тожик чегарасида "омикрон" туфайли назорат кучайтирилди

15.01.2022, 19:28

Ўзбекистонда коронавируснинг “омикрон” штамми аниқлангани сабаб ўзбек-тожик чегарасидаги назорат кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Тожикистоннинг Суғд вилояти санитария-эпидемиология хизмати раҳбари ўринбосари Мажнун Орипов маълум қилди. Орипов таъкидлашича, эндиликда...
Тошкентнинг тўртта тумани чегараларида ўзгариш бўлди

24.07.2021, 20:25

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори билан пойтахтнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудига Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларидан...
Ўзбекистонга 150 га яқин афғон ҳарбийлари ноқонуний ўтгани айтилди

12.07.2021, 16:57

Бу ҳақда  президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилаётган брифингда маълум қилинди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.Маълум бўлишича, жорий йилнинг 23 июнидан бошлаб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1