Навоийлик фуқаро ўзининг “Нексия” автомашинасида пиёдани уриб кетди. Бу ҳақда “Марказий студия”да маълум қилинди.
Аниқланишича, ҳайдовчи йўлнинг пиёдалар ўтиш йўлаги бўйлаб ўнгдан чап томонга ўтиб кетаётган фуқарога йўл бермай юқори тезлик билан келиб, уни уриб кетган. Ҳайдовчи Фахриддин Қувондиқовнинг айтишича, машина 80км/тезлик билан ҳаракатланаётган экан. Унинг бу кўрсатмалари тергов жараёнлари давомида аниқланади.






