Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 1 декабрь соат 14:50ларда 3- ва 4-даҳалар ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўрижар анҳоридан ўқотар қурол – Макаров тўппончаси топилди. Бу ҳақда Postda.uz хабар берди.
Қайд этилишича, тўппонча полиэтилен пакетга қисмларга ажратилган ҳолда солинган. Шу билан бирга, полиэтилен пакетда 2 дона ўқдон ва 18 дона ўқ ҳам бўлган.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.