АсосийJamiyat

Тўрткўлда “заҳри қотил” савдосига чек қўйилди

'Тўрткўлда “заҳри қотил” савдосига чек қўйилди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари ИИВ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида Тўрткўл туманида тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тезкор тадбир давомида, фуқаро М.У. “Ж” исмли шахсга дафтар варағига ўралган  оғирлиги 8,42 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Экспертиза ҳулосасига кўра, фуқаро М.Унинг ёнидан олинган қуритилган холдаги ушбу ўсимлик майдалари таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабиноид” мавжуд бўлган, “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар