1

ДХХ чегарада шубҳали шахсни қўлга олди

ЖАМИЯТ 11.12.2019, 13:45
Теглар: чегара, ДХХ, марихуана
ДХХ чегарада шубҳали шахсни қўлга олди

ДХХ Чегара қўшинларининг Андижон вилояти Хонобод шаҳридаги ҳарбий қисмларидан бирида хизмат фаолиятини олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ҳарбий қисмни кузатаётган шубҳали шахсни пайқаб қолишди, дея хабар бермоқда ДХХ

Шундан сўнг, бу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ҳарбий хизматчилар томонидан ушбу шахс қўлга олиниб, ДХХ ва Ички ишлар идораси ходимлари билан ҳамкорликда холислар иштирокида шахсий тинтув ўтказилди. 

Текширув жараёнида бу шахс 1993 йилда Қирғизистон Республикасининг Жалолобод шаҳрида туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган А.Э. исмли шахс эканлиги маълум бўлади. Унинг ён чўнтагидан 4,4 грамм миқдорда марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда

Шарҳлар

Қўқон давлат педагогика институти декани, хусусий университет раҳбари ва банк мутахассиси ДХХ томонидан қўлга олинди (видео)

23.08.2023, 11:16

Фарғона ва Хоразмда ОТМга ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди, дея "darakchi.uz"га хабар бермоқда ДХХ матбуот хизмати. Хусусан, давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича...
ДХХ қатор ҳудудларда гиёҳвандлик воситалари сотувчиларини қўлга олди (видео)

11.03.2023, 12:09

ДХХ томонидан гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда. Жумладан, Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан...
“Ўзбек-қирғиз” чегарасида катта миқдордаги наркотик моддалар қолдириб кетилгани аниқланди (видео)

10.03.2023, 10:54

ДХХ Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича Бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ноқонуний ўтказилган...
Тожикистонлик наркокуръерлар томонидан Наманганда яшириб кетилган наркотик моддалар мусодара қилинди — ДХХ (видео)

04.02.2023, 10:59

ДХХ томонидан Фарғона, Андижон ва Самарқанд вилоятларида наркотик моддалар мусодара қилинди, дея хабар берди "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати. Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи, 1993 й.т. фуқаро...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1