1

2017 йилда илк учар аэромобиль пайдо бўлиши мумкин

HI-TECH 30.03.2015, 14:59
2017 йилда илк учар аэромобиль пайдо бўлиши мумкин

Словакиянинг AeroMobil компанияси раҳабри Ю. Вацуликнинг фикрига кўра, учар аэромобил икки йилдан кейин пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда globalscience.ru маълумот берган.

2014 йили Австралияда илк учар автомобилнинг прототипи яратилганди. Ушбу прототип соатига 160 километр тезликда қанотларини ёзган ҳолда ҳаракатлана олиши мумкин. Осмонда учиш вақтида эса тезлик соатига 200 километргача ошади.

2017 йили омма эътиборига ҳавола этилиши мўлжалланаётган автомобилда икки кишилик алоҳида жой бўлади. Бундан ташқари у 700 километр масофагача ёнилғисиз уча олади.

Қўнишда ҳам бирор муаммо бўлмайдию сабаби у замонавий автомобил кўринишидаги бир неча сония ичида қанот ёза оладиган аэромобилга айлана олади. Ҳозирга қадар ушбу, 2017 йили яратилажак аэромобилнинг таҳминий баҳоси 200 минг АҚШ доллари миқдорида деб баҳоланмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1