1

Аҳоли орасида ваҳимали маълумотларни тарқатганлар жарима ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

ЖИНОЯТ 15.03.2020, 17:18
Теглар: коронавирус Ўзбекистон
Аҳоли орасида ваҳимали маълумотларни тарқатганлар жарима ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

Аввал хабар берганимиздек, бугун Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир А.Арипов бошчилигида Ўзбекистонда коронавирусга қарши қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида комиссия йиғилиши ва ОАВ учун пресс-конференция бўлиб ўтди. Унда коронавируснинг кенг тарқалиши олдини олиш борасида белгиланган чора-тадбирлар маълум қилинди.

Брифингда журналист ва блогерларга етарлича ахборот берилди, саволларига батафсил жавоб келтирилди.  

Шу аснода, барча ОАВ ва блогерларни ахборот соҳасида қонунчиликка жиддий ва тўлиқ амал қилишларини сураймиз, яъни ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборот тарқатиш "ОАВ тўғрисида" қонунининг 6-моддаси, "Ахборотлаштириш тўғрисида" қонунининг 12 прим 1 моддаси ва Жиноят Кодексини бузиш ҳисобланади ва жиноий жавобгарликка олиб келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов ўз телеграм каналида маълум қилди.

Масалан, Жиноят Кодекси, модда 244-1, 2-кисм: "Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиш, шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар:

а) олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан;

б) хизмат мавқеидан фойдаланиб;

в) диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб;

г) оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".

#vahimasizkarantin

#карантинбезпаники  

Шарҳлар

23-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар сони 65 минг нафарга яқинлашмоқда

24.10.2020, 00:08

2020 йил 23 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 811 (+87) нафарни ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг:19 нафари Тошкент шаҳрида, 68...
22-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар сони 64 минг нафардан ошди

22.10.2020, 23:42

2020 йил 22 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 518 (+79) нафарни ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг: 14 нафари Тошкент шаҳрида,  65...
20-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар сони 64 минг нафарга яқинлашмоқда

20.10.2020, 23:57

2020 йил 20 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 912 (+81) нафарни ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари Тошкент шаҳрида, 71...
17-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар 63 минг нафарга яқинлашмоқда

18.10.2020, 02:42

2020 йил 17 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 62 995 (+82) нафарни ташкил этмоқдаЯнги касалланиш ҳолатларининг:24 нафари Тошкент шаҳрида,54...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1