АсосийJinoyat
1994

“Спонсор” бўлиш қимматга тушди

'“Спонсор” бўлиш қимматга тушди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида яшовчи 29 ёшли (аёл) Қ.М. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 50 млн сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди. 

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Сирдарё вилоятида яшовчи 23 ёшли С.И. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, С.И. жабрланувчи Қ.М. билан Telegram мессенжери орқали танишиб, унга товар сотиб олиш учун ҳомий кераклиги ва пулларини оз фурсатларда 30 фоизга кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 50 млн сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, мазкур пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.И.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар