1

Фарғонада бола ўғирлаганлиги айтилган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 17.05.2024, 17:36
Фарғонада бола ўғирлаганлиги айтилган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 14 май куни Қўқон шаҳрда бола ўғрилари пайдо бўлганлиги айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилган эди. Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борганидан кейин бола ўғирлиги содир этилмаганлиги ҳақида маълумот берилган эди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг darakchi.uz'га хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 138-моддаси (зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи процессуал тартбда ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1