1

Ниқоб кийинг ёки қамоққа тушинг

ДУНЁ 26.03.2020, 23:25
Теглар: ниқоб, грипп, Испания
Ниқоб кийинг ёки қамоққа тушинг

Бугун жаҳонга таҳдид солаётган пандемия тарихда биринчиси эмас. Дунё тарихида бундай хавфли касалликлар тўлқини аввал ҳам юз берган. 

Тахминан 100 йил олдин дунёда гриппнинг ўлимга олиб келадиган шакли бўлган "Испанка" пандемияси авж олган эди. Бу хавфли инфекция оқибатида ўша вақтда баъзи мамлакатларда аҳолининг 20 фоизигача нобуд бўлган. Ўшанда ҳам  санитария талабларига бўйсунмаганлар, карантин қонуниятларини менсимаганлар ҳақиқатан ҳам қамоққа ташланган. 

Дарҳақиқат қонун олдида барча баробар. Касаллик олдида ҳам... У ўз ўлжасини бой ёки камбағал, ёш ёки кекса, чиройли ёки ҳунук, гуноҳкор ёки гуноҳсиз деб танлаб ўтирмайди. 

Уруш пайти эҳтиётсизлик қилган одам фақат ўзининг ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин. Эпидемия даврида эҳтиётсизлик қилган киши эса нафақат ўзи, балки оиласи, яқинлари, юртдошлари, ҳатто бутун миллатни хавф остига қўяди. 

Шунинг учун карантин шартларига қатъий амал қилишга мажбурмиз. Бу борада масъулиятсизлик қилганларга жазо муқаррардир.

Сурат "Ниқоб кийинг ёки қамоққа тушинг" деб номланган, Калифорния, AҚШ, 1918 йил.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1