1

Коронавирусга қарши жангнинг рақамлардаги ифодаси

ЖАМИЯТ 26.03.2020, 23:42
Теглар: коронавирус. пандемия
Коронавирусга қарши жангнинг рақамлардаги ифодаси

👉Коронавирус инфекцияси 190 дан зиёд мамлакатга тарқалиб, пандемияга айланди.  

👉Касалланганлар сони 450 мингдан, вафот этганлар 21 мингдан ошди.

👉Ўзбекистонда мазкур коронавирус билан касалланганлар сони 65 нафарга етди. Жумладан, 11 нафар шифокор ушбу вирусни юқтириб олган.

👉Пандемияга қарши курашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасига 10 триллион сўм миқдорида маблағ йўналтирилди.

👉11 та тиббиёт муассасаси ва 97 та сиҳатгоҳ, оромгоҳ ва ётоқхоналар карантинга ихтисослаштирилди.

👉Ушбу вирусли инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида уй шароитида 80 мингга яқин, стационарда 12 минг нафар фуқаро карантинга олинган.

👉Пандемияга қарши курашиш бўйича 100 минг атрофида тиббиёт ходимлари мобилизация қилинди.

👉Охирги 10 кун ичида амалга оширилган 20 та чартер рейс билан 11 давлатдан 4 мингга яқин фуқароларимиз олиб келинди.

👉Қўшни давлатлар билан чегараларимиздан 80 мингдан ортиқ ватандошларимиз ўтказилиб, карантинга олинди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1