1

Тошкентдаги коронавирусга чалинган беморлар айнан қаерларда бўлгани ҳақида харита эълон қилинди

HI-TECH 03.04.2020, 19:27
Теглар: Сovid-19, Ўзбекистон
Тошкентдаги коронавирусга чалинган беморлар айнан қаерларда бўлгани ҳақида харита эълон қилинди

Коронавирус инфекцияси дунёнинг деярли барча давлатларига таҳдид солиб турган бир пайтда аҳоли ўртасида тарғибот ишларини самарали ва тўғри ташкил қилиш, фуқароларни ишончли ва тўлақонли маълумотлар манбаси билан таъминлаш жуда муҳим.

Айни вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги очиқлик ва шаффофлик тамойилига асосланиб, фуқароларимизнинг ҳар бир мурожаати эътибордан четда қолмаслиги учун уларни қизиқтирган саволларига 1003 қисқа рақами орқали батафсил жавоб беришни йўлга қўйган.

Шунингдек, фуқароларнинг саволларига тиббий асосланган жавобларни беришга қаратилган “Ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ ҳамкорлигида онлайн телеграм бот ишга туширилган.

Тизимда яна бир қулайлик, яъни беморларнинг эпидемиологик маршрути билан танишиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

“COVID-19 “ билан касалланганлар мамлакатимизнинг қайси ҳудудларидан, улар ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида даволанишни бошлашларидан аввал қайси жойларда бўлишган, эҳтиёт чораларини кўриш учун улар билан мулоқот эҳтимолини қандай билиш ва олдини олиш мумкин? Мазкур саволлар кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Ушбу саволларга жавоб бериш мақсадида вазирликнинг COVID-19 бўйича расмий сайти (http://coronavirus.uz)да “Ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ ҳамкорлигида янги функция яратилди. Яъни, биринчиси, сайтда касаллик қайси ҳудудларда тасдиқланганини ифода этувчи харита билан танишиш мумкин.

Иккинчиси эса, ушбу харита остида “Коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморларнинг эпидемиологик маршрути” тугмасини боссангиз беморларнинг шифохонага келишларидан аввал қаерларда бўлганликларини кўришингиз мумкин бўлади. Ушбу маълумотларни олгач, эҳтиёткорлик юзасидан бу ҳудудларга бормасликка ҳаракат қилинг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Шифокорларга чин дилдан ёрдам бермоқчи бўлсангиз, уйда қолинг!

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролардан ишончли ва тўлақонли маълумот олиш учун 1003 қисқа рақамли Call-марказига мурожаат қилишлари ҳамда вазирликнинг расмий сайти (www.minzdrav.uz) ва телеграм канали (t.me/ssvuz), COVID-19 бўйича расмий сайти (http://coronavirus.uz), “coronavirusyordam” телеграм бот каналидан фойдаланишларини тавсия этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1