АсосийДунё

Полша 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда

Иш берувчилар иш тартибини ўзлари белгилаш ҳуқуқига эга бўлади.

'Полша 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда'ning rasmi

Полшада 2025 йил 30 июндан бошлаб ишчиларга тўлиқ маош сақланган ҳолда 4 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади. Бу синов лойиҳаси ишчиларнинг ҳаёт сифатини ошириш, иш ва шахсий ҳаёт мувозанатини тиклаш ҳамда демографик инқирозни енгиллаштиришга қаратилган. Бу ҳақда Zamon.uz нашри хабар берди.

Қайд этилишича, янги тизим бир неча вариантни таклиф қилади: ходимлар 4 кун ишлашга ўтишлари, ҳар кунги иш вақтини 6 соатга қисқартиришлари ёки қўшимча пуллик таътил олишлари мумкин. Иш берувчилар иш тартибини ўзлари белгилаш ҳуқуқига эга бўлиб, истаса 5 кунлик иш ҳафтасини сақлаган ҳолда ортиқча ишлаган кунлар учун қўшимча дам олиш кунлари тақдим этишлари мумкин.

Ислоҳотларни қулай тарзда жорий қилиш учун корхоналар ва давлат муассасаларига 1 миллион долларгача молиявий ёрдам кўрсатилади.

Ҳукумат бу ташаббусни демографик ўсишни рағбатлантириш стратегиясининг бир қисми сифатида кўради. Меҳнат бозорида фаоллик юқори бўлган Полшада ҳаддан ортиқ иш юкламаси оилавий ҳаёт ва туғилиш кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил ҳолатига кўра, бир қанча давлатлар 4 кунлик иш ҳафтасини синовдан ўтказган ёки қисман жорий қилган. Исландия 2015–2019 йилларда синов ўтказиб, уни муваффақиятли деб топди ва ҳозир кўпчилик ходимлар шу тартибда ишламоқда. Испания 2021 йилда ҳукумат кўмагида кичик бизнеслар иштирокида тажриба бошлаган. Буюк Британияда 2022 йилда ўтказилган йирик синовда 92% компаниялар 4 кунлик иш ҳафтасини давом эттиришга қарор қилган.

Белгия 2022-йилда ходимларга 4 кунлик иш жадвалини танлаш ҳуқуқини берган. Японияда Microsoft Japan компанияси самарадорликни 40% оширганини билдирган. Янги Зеландияда “Перпетуал Guardian” компанияси бу тизимни муваффақиятли жорий қилган. Австралия, Канада ва Германияда эса бир нечта компаниялар синов асосида бу амалиётни қўллаган. Бу тажриба одатда иш соатларининг камайиши ёки бир хил иш ҳақини сақлаган ҳолда камроқ иш кунларида ишлашни назарда тутади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Марказий Осиёдаги собиқ уран ҳудудлари 2030 йилгача тозаланади'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:41

    Марказий Осиёдаги собиқ уран ҳудудлари 2030 йилгача тозаланади

    MAGATE Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги уран чиқиндилари мавжуд ҳудудларни тозалаш бўйича ҳамкорликни давом эттиради.

    'Гутерриш Эрондаги зўравонликдан ҳайратда'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:41

    Гутерриш Эрондаги зўравонликдан ҳайратда

    БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Эронда намойишчиларга нисбатан ҳаддан ташқари куч ишлатилгани ҳақидаги хабарлардан даҳшатга тушганини билдирди ва Теҳронни вазминликка чақирди.

    'Трамп ўзини Венесуэла президенти  деб эълон қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:01

    Трамп ўзини Венесуэла президенти деб эълон қилди

    Трампнинг Truth Social’даги ҳазиломуз пост ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

    'Эрондаги намойишларда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:05

    Эрондаги намойишларда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

    8 январдан буён Эрон ҳукумати мамлакат бўйлаб интернетни тўлиқ ўчириб қўйгани сабабли ахборот оқими кескин чекланган.

    'Эронда уч кунлик мотам эълон қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:45

    Эронда уч кунлик мотам эълон қилинди

    Эрон президенти фуқароларни миллий қаршилик маршида қатнашишга ва зўравонликни қоралашга чақирди.

    'Трамп ва Зеленский Украинани тиклаш бўйича 800 млрд долларлик битим имзолаши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:22

    Трамп ва Зеленский Украинани тиклаш бўйича 800 млрд долларлик битим имзолаши мумкин

    Владимир Зеленский ва Дональд Трамп урушдан кейин Украинани қайта тиклаш ва иқтисодий ривожлантиришга қаратилган йирик келишувни имзолаши эҳтимоли бор.