1

Сардоба" сув омбори дамбасидан сув чиқишининг телекоммуникация тармоқларига таъсири борми?

HI-TECH 01.05.2020, 18:50
Сардоба" сув омбори дамбасидан сув чиқишининг телекоммуникация тармоқларига таъсири борми?

Сирдарё вилоятидаги "Сардоба" сув омбори дамбасидан сув чиқишининг  телекоммуникация тармоқларига эҳтимолий  таъсири тўғрисида ахборот берилди.

АКТ вазирлиги эҳтимолий салбий оқибатлар натижасида телекоммуникация тармоқларида шикастланиши каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор телекоммуникация объектлари, хусусан, хавфли худудлардаги телефон станциялари ва мобил алоқа база станциялари ишлаши назоратга олган.

Вазирлик томонидан телекоммуникация тармоқларида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни қисқа муддатларда бартараф этишни ташкил этиш ҳамда барқарор алоқа хизматларини кўрсатилишини қайта тиклаш учун соҳа корхоналари ҳамда мобил алоқа операторларининг заҳира кучларини шу ҳудудга сафарбар этди.

Шу билан бир бирга аҳоли эвакуация қилинган ҳудудларда ташкил этилган мувофиқлаштириш марказларини зарур алоқа тармоқлари билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Ушбу худудларда фойдаланувчиларга телекоммуникация хизматларини кўрсатилишида тўхталишлар ва узилишлар кузатилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1