1

“Ақлли” гаджетлар нимаси билан дунёни ҳайратлантирмоқда?

HI-TECH 16.06.2015, 15:31
“Ақлли” гаджетлар нимаси билан дунёни ҳайратлантирмоқда?
 
Тиббиёт

Кўзни равшанлаштирувчи линза

“International Business Times” нашрининг  хабар беришича, ҳозирги кунда олимлар томонидан ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган линзалар  кўзни равшанлаштирувчи хусусиятга эга...

Кўриш қобилиятини янада кучайтирувчи мазкур линзалар 2017 йилда сотувга чиқарилиши кўзда тутилган. Бундай линзалар иккита таркибий қисмдан иборат бўлади. Биринчи, яъни ички қисми тасвирни қандай бўлса шундай кўрсатса, ташқи қисми эса узоқдаги буюмни йирикроқ қилиб кўрсатиш учун мўлжалланган.  Телескопли контакт линзалари  узоқдаги нарсаларни деярли уч маротаба катта қилиб кўрсатади. Бу ёруғлик тушиш бурчагини назорат қилувчи кўзойнак ёрдамида ҳосил қилинади.  Линзаларнинг ташқи қатламига ёруғлик тушиши билан тасвир катталашади. Ўнг кўзни очиб-юмиш йириклаштириш функциясини ишга туширади. Худди шу ҳаракат чап кўз билан амалга оширилганида эса линза бу функцияни бажаришдан тўхтайди, яъни кўз одатий кўриш ҳолатига ўтади. Технологиянинг бу намунаси кўриш қобилияти паст бўлган миллионлаб инсонларга шунингдек,  макулодистрофиядан (кексаларда кўп учрайди) азият чекувчиларга ҳам қўл келади.

  • ИНТЕРНЕТ- буюмлар

ИНТЕРНЕТГА УЛАНУВЧИ ЖОМАДОН

 Франциянинг йўл сумкалари ва жомадонлар ишлаб чиқарадиган Delsey  компанияси янги лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Pluggage деб номланадиган техножомадон ишлаб чиқариш ишлари бундан икки йил олдин бошланган эди. Айни пайтда компания янги маҳсулотининг илк намунасини синовдан ўтказмоқда... 

Унга кўра жомадон қуйидаги вазифаларни бажариш учун мўлжалланади:

  • Оғирликни автоматик равишда аниқлаш: бунда жомадонга киритилаётган дастур унинг ичидаги юк оғирлигини автоматик равишда аниқлаб, овоз чиқариб айтади. Бу эса жомадон соҳибини қўшимча харажатлардан озод этади. 
  •  Сонияда қувватлантириш имкони: бу хусусият орқали жомадон электр энергиясиз ҳам ўз-ўзини бемалол исталган жойда қувватлантира олади. 
  •  Ички ёритиш тизими, яъни жомадон очилганда ички ёритиш тизими ишлайди ва унинг ичидаги буюмлар ёритилади.
  • Жомадон рейс ҳақида маълумот бера олади.  Учиш билан боғлиқ барча ахборотлардан сизни бохабар этади.
  • Жомадон бармоқ изларини сканер қила олади. Бу хусусият  сабаб  жомадондаги буюмларга унинг эгасидан бошқалар дахл қила олмайди.
  • Самолёт бортини сезади: жомадон самолётнинг ичида эканлигини эгасига “айтади”.
  • Хавфсизлик тизими: жомадон уни бегоналар очмоқчи бўлганидан эгасини огоҳлантиради. 
  • Об-ҳаво маълумоти: жомадон  сизни бормоқчи бўлган хорижий давлат об-ҳавоси ва иқлими ҳақидаги маълумотлардан хабардор этади. 
  • Жомадонда мусиқа тинглаш имкони ҳам бўлади. 

Ўзида кўплаб функцияларни жамлаштириши мумкин бўлган жомадонда аслида қандай хусусиятлар бўлиши ҳозирча аниқ эмас. Аммо компания йирик тижоратчилар билан маслаҳатлашган ҳолда юқорида санаб ўтилган хусусиятлардан энг муҳимларини танлаб олади.  Агарда Delsey компанияси ўзининг ушбу янги лойиҳасини амалиётга татбиқ этса, у ҳақиқатдан ҳам жуда фойдали кашфиёт бўла олади.

«Ақлли» уй

Сим-Сим очил!

Уй ва бинолар эшиклари учун ақлли қулфлар яратилган бўлса-да, бу турдаги гаджетлар унчалик оммалашмади.  Шунинг учун ишлаб чиқарувчилар барчага бирдек манзур бўлиб, оммалашиши мумкин бўлган янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқда...

Noki (инглиз тилидан таржима қилинганда “калитсиз” деган маънони англатади) қулфи уй эгаси уйга келганида автоматик равишда очилади, хонадон соҳиби чиқиб кетгач эса автоматик равишда уйни қулфлайди. Бунда эшикни очиш ва ёпиш учун калит умуман ишлатилмайди. Noki қулфини смартфонга уласангиз бас, у ишга киришади.  Гаджет Wi-Fi ва Bluetooth ёрдамида ишлайди. Смартфондаги GPS тизими қулфнинг қайси пайтда фаоллашишини  белгилаб беради. Мазкур лойиҳа iPhone ва андроид смартфонларининг барчасига тўғри келади. Ақлли қулфни шунингдек уй эгасининг хоҳиш-истагига кўра унинг яқинлари ва оила аъзолари ҳам оча олади. Бунда уларга махсус кодлар ёрдам беради. Унда яна кириш логини, огоҳлантириш тизими ва қулфнинг ҳолати ҳақидаги маълумотлар ҳам мужассамлаштирилган.  Уни одатий усулда, яъни калит ёрдамида очиш ва ёпиш ҳам мумкин.  Ақлли қулфнинг тахминий нархи 139 евро бўлиши кутилмоқда. Гаджет шу йилнинг охирига қадар сотувга чиқарилиши режалаштирилган.

·         Транспорт

ТАКСИ-РОБОТ МАНЗИЛИНГИЗГА ЭЛТИБ ҚЎЯДИ

Японияда автоматик равишда ишлайдиган такси-роботлар лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Бундай роботлар ҳайдовчисиз йўловчиларни ўз манзилларига элтиб қўя олади...

Mobage  телефон ўйинлари платформасига эгалик қилувчи  DeNA  корпорацияси   айнан мана шу турдаги янги такси-роботлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.  Бунинг учун корпорацияда махсус бўлинма ташкил этилиб,  IT-технологиялари соҳасидаги энг кучли мутахассислар жалб этилди. Таксини буюртма қилиш уяли алоқа телефони орқали амалга оширилади. Мижоз такси – робот хизмати учун ўз банк картаси орқали ҳам йўл ҳақини тўлаши мумкин. DeNA компанияси бундай турдаги таксилар мижозларга ёқишига умид қилмоқда. Чунки такси-роботлар одатдаги таксилардан анча арзон бўлиши кутилмоқда.

Анвар ҒОЗИЕВ тайёрлади

  • Тиббиёт

  • «Ақлли» уй

 СИМ-СИМ, ОЧИЛ!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1