1

Президент прописка тизимига янги ўзгартишлар киритиш кўзда тутилган Қонунни имзолади

СИЁСАТ 14.05.2020, 00:18
Президент прописка тизимига янги ўзгартишлар киритиш кўзда тутилган Қонунни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги янги қонунни имзолади. Бу ҳақда 13 май куни "Ўзбекистон 24" телеканали хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур Қонун Олий Мажлис Сенатининг 11 май куни бўлиб ўтган тўртинчи ялпи мажлисида маъқулланган эди.

Қонунда прописка тизимини ислоҳ қилишга қаратилган янгиликлар назарда тутилгани, хусусан, “доимий прописка” сўзлари “яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш” сўзларига алмаштирилиши, фуқароларга нафақат биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари яшаб турган манзилга, балки уларнинг эгалигида бўлган бошқа манзилдаги уй-жой майдонига ҳам доимий рўйхатга туриш имконияти яратилиши, эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ва бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда пропискани йўқотиш бўйича қоидалар бекор қилиниши ва бошқа енгилликлар борлиги маълум қилинганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1