АсосийЖамият

Йўл қоидабузарлиги учун қарор кечиктирилса, жарима бекор қилинади

Бу қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

'Йўл қоидабузарлиги учун қарор кечиктирилса, жарима бекор қилинади'ning rasmi

Ўзбекистонда камера ва радарлар орқали қайд қилинган ҳуқуқбузарликлар бўйича қарор бир ойдан кечиктириб чиқарилган бўлса, жарима қўлланмайди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 17 июндаги мажлисида маълум қилинди.

Мажлисда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддаси 3-қисм билан тўлдирилиб, унга мувофиқ, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги фото ва видео воситалари орқали қайд этилган ҳолларда маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб 1 ойдан кечиктирмай, қарор устидан шикоят қилинганда эса 1 йилдан кечиктирмай қўлланиши мумкин бўлади. Яъни эндиликда камера ва радар орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун қарор 1 ойдан кечиктириб чиқарилган бўлса жазо қўлланмайди”, деган Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов.

Мажлисда қайд этилишича, айрим хорижий давлатларда маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун жарима жазоларидан ташқари “оғзаки огоҳлантириш” ва “огоҳлантириш” жазоси борлиги, бунда биринчи марта кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларни жаримага тортиш ўрнига, содир этган қилмишининг ижтимоий оқибатларини тушунтирган ҳолда огоҳлантириш амалиётда бундай қилмишлар содир этилишининг олдини олишда юқори натижаларга эришилаётганлиги кузатилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга “маъмурий огоҳлантириш” жазо чорасини киритиш ва ижтимоий хавфлилиги кам бўлган йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун огоҳлантириш жазосини қўллашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жаҳонгир Шириновнинг билдиришича, транспорт воситасини бошқариш жараёнида камар тақмаслик, техник кўрикдан ўтказмаганлик, тегишли жиҳозлар билан таъминланмаганлик, бошқариш давомида телефондан фойдаланиш, монитордан фойдаланиш, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, мажбурий суғурта талабларини бузиш, пиёдалар ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслиги каби ҳолатлар учун бир йилда бир марта огоҳлантириш қўлланади.

Йўл чизиқларини босганлик камера орқали қайд этилмайди.

Таъкидланишича, қонун лойиҳаси автомобиллардан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, соҳада фуқароларни қийнаб келаётган айрим муаммоларни бартараф этишга қаратилган. Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммитида иштирок этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:43

    Президент "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммитида иштирок этди

    Шавкат Мирзиёев, Си Цзиньпин, Садир Жапаров, Эмомали Раҳмон ва Сердар Бердимуҳамедов Остона декларацияси ва Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзоладилар

    '“Сўқоқ сомсаси” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:32

    'Афғонистоннинг "Саланг" давони очилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:20

    Афғонистоннинг "Саланг" давони очилди

    Бу довон орқали Покистон портларига катта ҳажмли юк транспортларида ташувларни амалга ошириш қайта тикланди.

    'Шоҳимардон ва Сўхга боришдаги постлар 24 соатлик иш тартибига ўтмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:48

    Шоҳимардон ва Сўхга боришдаги постлар 24 соатлик иш тартибига ўтмоқда

    Бу ҳаракатланишни эркин ва қулай қилиш ҳамда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

    'Долларнинг расмий курси кескин пастлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:20

    Долларнинг расмий курси кескин пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ичимлик суви: расмий ҳисобот ва жамоатчилик кузатувлари ўртасида тафовут'ning rasmi

    Жамият 16.06.2025 22:10

    Ичимлик суви: расмий ҳисобот ва жамоатчилик кузатувлари ўртасида тафовут

    Ўзбекистонда ичимлик суви билан боғлиқ инфратузилма лойиҳаларининг самарасизлиги атрофида баҳслар кучаймоқда.