1

Фарғонада содир бўлган яна бир ЙТҲ натижасида 3 ёшли вояга етмаган бола вафот этди

ЖИНОЯТ 19.05.2020, 15:01
Фарғонада содир бўлган яна бир ЙТҲ натижасида 3 ёшли вояга етмаган бола вафот этди

Жорий йилнинг 18 май куни соат 14:50 ларда, Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани, Ўқчи маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-154 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўлининг 12 км.да ҳайдовчи 1998 й.т. И.М. “Ваз-21011” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, тўсатдан йўлга югуриб чиққан пиёда 2017 й.т. Э.Т.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда, вояга етмаган 3 ёшли Э.Т. (ўғил бола) оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишларини, ота-оналар ёш болаларни қаровсиз қолдирмасликларини сўраб қоламиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1