АсосийHi-tech

Сергели ер усти метроси қачон очилиши маълум бўлди

'Сергели ер усти метроси қачон очилиши маълум бўлди'ning rasmi

Сергели туманидаги ер усти метроси сентябрь ойида фойдаланишга топширилади

Ушбу масала юзасидан мутасаддилар олдига аниқ вазифа қўйилган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Сергели тумани аҳоли вакиллари билан учрашуви чоғида маълум қилинди.

Ҳудудда транспорт ва коммунал хўжалик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди. Жумладан, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан қиймати 83 миллион доллар бўлган, 7 километр узунликдаги Сергели ер усти метроси қурилмоқда. Уни жорий йил сентябрь ойида фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилган.

 

    Бошқа янгиликлар