АсосийСиёсат

Ўзбекистон Мудофаа доктринаси қайта кўриб чиқилади

Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида замонавий таҳдидлар шароитида амалдаги Мудофаа доктринаси ва Миллий хавфсизлик концепциясини янгилаш зарурлигини маълум қилди.

'Ўзбекистон Мудофаа доктринаси қайта кўриб чиқилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 13 январь куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида мамлакат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалаларига тўхталди.

Йиғилишда замонавий хавф ва таҳдидлар мазмуни ҳамда кўлами жадал ўзгариб бораётгани қайд этилар экан, давлат раҳбари саккиз йил аввал қабул қилинган Мудофаа доктринаси ҳамда 1997 йилда тасдиқланган Миллий хавфсизлик концепциясини қайта кўриб чиқиш вақти келганини таъкидлади.

Маълум қилинишича, янги Мудофаа доктринаси Ўзбекистоннинг ҳеч қайси ҳарбий блокка қўшилмаслик сиёсатига содиқ қолади. Ҳужжатда кўп томонлама дипломатияни давом эттириш, юқори технологияларга асосланган мудофаа стратегиясини шакллантириш, ҳарбий мустақилликни мустаҳкамлаш ва минтақавий барқарорликни таъминлаш устувор йўналишлар сифатида белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Президент таъкидлаганидек, янгиланган доктрина армияни технологик жиҳатдан модернизация қилиш ва илғор ҳарбий ечимларни жорий этиш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилиши лозим.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш 11 миллион тоннага етказилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 03:13

    Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш 11 миллион тоннага етказилади

    Президент Шавкат Мирзиёев кўмир ва уран саноатида амалга оширилаётган ишлар ҳамда яқин истиқболдаги режалар тақдимоти билан танишди.

    'Коррупцияга қарши назорат тизимида янги тайинловлар амалга оширилди'ning rasmi

    Сиёсат 30.01.2026 14:44

    Коррупцияга қарши назорат тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

    Президент қарорлари билан давлат бошқаруви органларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат соҳасида қатор янги лавозимлар белгилаб берилди.

    'Ўзбекистон ва Туркия ўртасида қатор муҳим битимлар имзоланди'ning rasmi

    Сиёсат 29.01.2026 17:25

    Ўзбекистон ва Туркия ўртасида қатор муҳим битимлар имзоланди

    Анқарадаги олий даражадаги музокаралар якунида кўп қиррали шерикликни мустаҳкамловчи ҳужжатлар қабул қилинди.

    'Абдулазиз Комилов Ўзбекистон нега Тинчлик кенгашига қўшилганини тушунтирди'ning rasmi

    Сиёсат 23.01.2026 10:13

    Абдулазиз Комилов Ўзбекистон нега Тинчлик кенгашига қўшилганини тушунтирди

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан Тинчлик кенгаши тўғрисидаги битимни имзолади.

    'Шавкат Мирзиёев Тинчлик кенгаши Низомини имзолади'ning rasmi

    Сиёсат 22.01.2026 12:27

    Шавкат Мирзиёев Тинчлик кенгаши Низомини имзолади

    Кенгаш таркибидан жаҳоннинг турли мамлакатларидан нуфузли ва таъсирга эга етакчилар ўрин олди.

    'Президент Шавкат Мирзиёев Швейцарияга ташриф билан келди'ning rasmi

    Сиёсат 22.01.2026 03:52

    Президент Шавкат Мирзиёев Швейцарияга ташриф билан келди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Швейцариянинг Цюрих шаҳрига етиб келди.