АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг марказий деҳқон бозорларидаги нархлар ўрганилди

'Ўзбекистоннинг марказий деҳқон бозорларидаги нархлар ўрганилди'ning rasmi

30 июнь ҳолати бўйича марказий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари  эълон қилинди.

Мол  гўшти 38 000 сўмдан 65 000 сўмгача

1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (38 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилган (65 000 сўм).

Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (75 000 сўм) кузатилган.

Картошка 1 500 сўмдан 5 500 сўмгача (кг)

Картошканинг минимал нархи Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да қайд этилган (1 500 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (5 500 сўм) кузатилган.

Пиёз 750 сўмдан 3 000 сўмгача (кг)

Пиёз маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (750 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилган (3 000 сўм).

Сабзи 1 000 сўмдан 4 500 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи  Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (1 000 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (4 500 сўм) кузатилган.

Тухум 5 000 сўмдан 13 000 сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулотининг минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да қайд этилган (5 000 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да кузатилган (13 000 сўм).

Гуруч 4 500 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да рўйхатга олинган («Нукус 2» навли гуруч 4 500 сўм). Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди («Лазер» навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 14 500 сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғи минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 8 400 сўм) кузатилган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 14 500 сўм) аниқланган.

Шакар 5 800 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да, Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5 800 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва «Миробод деҳқон бозори»да (7 000 сўм) кузатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар