1

Қарши шаҳрига кириш-чиқиш жиддий назоратга олинади

ЖАМИЯТ 03.07.2020, 15:45
Қарши шаҳрига кириш-чиқиш жиддий назоратга олинади

Қарши шаҳрига кириш-чиқиш жиддий назоратга олинади, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати. Ушбу чеклов Вилоят махсус комисияси қарори асосида амалга оширилмоқда.

Унга кўра, фаолияти тўхтатилган айрим назорат маскан(пост)лари қайта тикланади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтга қадар Қашқадарё вилоятида 201 нафар фуқарода коронавирус қайд этилган бўлиб, ҳозиргача уларнинг 119 нафари тузалган. 2 киши касалликдан вафот этган. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1