АсосийЖАМИЯТ

ССВ Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида зарур чоралар кўрилмоқда. Жумлад...

'ССВ Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди'ning rasmi

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида зарур чоралар кўрилмоқда. Жумладан, эпидемиологик суриштирув ҳамда касаллик тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда.

– Ҳозирга қадар коронавирус инфекцияси қайд этилган 6 нафар бемор  клиникамизда ётқизилган. Улар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стантдартлар асосида даволанмоқда, – дейди Вирусология илмий текшириш институти директори Эркин Мусабоев. – Беморлар шифокорлар томонидан кеча-ю кундуз тиббий назоратга олинган. Умумий аҳволи доимий кузатувга олинган. Айни пайтда беморларимизнинг аҳволи қониқарли.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва ушбу инфекцияга чалинган беморларни даволаш учун барча шароит яратилган. Жумладан, тиббиёт муассасалари зарур дори-дармон воситалари ҳамда  мутахассислар билан етарли даражада таъминланган. Шу боис аҳолидан ваҳимага берилмасдан, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз, дейилади ССВ Матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз:


Ӯзбекистонда коронавирус билан касалланган одам аниқланди. Бемор Франциядан келган;

 

Соат 13.00 да Бош вазир бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлди;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келгани аниқланди;

 

16 мартдан Ўзбекистонда боғча, мактаб ва ОТМлар коронавирус сабаб карантинга ёпилади;

 

Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча диний маросимлар вақтинча чекланди;

 

Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади;

 

Таълим муассасалари ёпилиши муносабати билан таътил пайтида телеканалларда ўқув дастурлари​ йўлга қўйилади;

 

Ўзбекистонда тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқариш ўн баробарга оширилди;

 

1003 рақами орқали коронавирус ҳақида маълумот олиш мумкин бўлди;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл шифокор бўлгани аниқланди;

 

Аҳоли орасида ваҳимали маълумотларни тарқатганлар жарима ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

 

Коронавирус сабаб Юлдуз Усмонованинг концерти тўхтатилди;

 

Ўзбекистонда короновирус инфекцияси ва унга қарши чоралар бўйича ахборот берувчи расмий канал очилди;

 

Миллион жамоасининг концерти ҳам қолдирилди;

 

Барча сайёҳлар тартиб билан ўз ватанига қайтарилади;

 

Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус бўйича қўшимча маълумот берилди;

 

16 март куни Uzbekistan Airways бир қатор давлатларга якуний қатновларни амалга оширади (рўйхат);

 

Сенат Ўзбекистон халқидан ваҳима қилмасдан санитария-гигиена қоидаларига амал қилишни сўрамоқда;

 

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилди. ТИВ у ердаги ҳамюртларимизни огоҳлантирмоқда;

 

Бирорта бозор, бирорта савдо дўкони, бирорта овқатланиш шохобчаси ёпилишига йўл қўйилмайди, нархлар назоратга олинади — ДСҚ раиси;

 

Ўзбекистонда коронавирус сабабли таътилга чиқарилган ўқувчиларга уйда қандай машғулотлар қилишлари ҳақида Вазирлик тавсия берди;

 

Талабалар 16 мартдан икки ҳафта (ҳозирча) таътилга чиқарилади;

 

Талабалар вокзалга келмасдан, талабалар шаҳарчасининг ўзида чипта олишлари мумкин;

 

“Uzautotrans service” корхонаси қўшимча қатновларни йўлга қўйди; 

 

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 нафарга етди;

 

Бугун Тошкентдан вилоятларга қўшимча поезд рейси ташкил қилинади (рўйхат ва жўнаш вақти);

 

Отнинг ўлими итнинг байрамими? Ёхуд энг кўп шикоят қаердан бўлаётгани маълум қилинди;

 

Ўзбекистонда барча халқаро авиақатновлар бекор қилинди;

 

Болаларнинг боғчага келмаган кунлари учун тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинади.

 

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 6 нафарга етди.
 

    Бошқа янгиликлар