1

Урганчда халқаро университет филиали ташкил этилди

ЖАМИЯТ 18.09.2020, 13:05
Теглар: Урганч
Урганчда халқаро университет филиали ташкил этилди

Урганч шаҳрида халқаро “Binary” (Малайзия) университети филиали ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг текгишли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, тадбиркорлик ва бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳамда иқтисодиётнинг эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳалари бўйича малакали олий маълумотли кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.

Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти бўлиб, ўқиш инглиз, рус ва ўзбек тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Филиалда бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим шакллари ҳамда магистратура бўйича кадрлар тайёрланади.

Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 5 фоизидан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни бепул (Филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратилади.

Шунингдек, Филиалда профессор-ўқитувчилар таркибининг 40 фоизидан кам бўлмаган қисми малакали хорижий профессор-ўқитувчилар билан тўлдирилади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон ва Малайзияда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Шарҳлар

Тошкентдан Урганчга амалга ошириладиган рейс вақти ўзгарди

12.10.2022, 11:26

“Uzbekistan Airways” АЖ Ахборот хизмати 2022 йил 12 октябрь куни режалаштирилган HY-057/058 Тошкент – Урганч – Тошкент йўналишидаги қатнови вақтида ўзгариш бўлгани ҳақида хабар қилди.Унга...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
«Urganchavtoshoxbekat» МЧЖ устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши сотувга қўйилди

09.04.2021, 11:20

Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси “Урганчавтошохбекат” МЧЖ таркибидаги 100 фоиз давлат улушини сотувга қўйди. Биноларнинг эгаллаган умумий майдони 682,42 квадрат метрни ташкил этади....
«ТЕРМИЗ – УРГАНЧ – ТЕРМИЗ» йўналиши бўйича авиақатновлар йўлга қўйилди

25.03.2021, 17:52

Бугун Термиз халқаро аэропорти ва Урганч халқаро аеропорти ўртасида илк бор «Термиз –Урганч -Термиз» авиақатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Термиз халқаро аеропорти" МЧЖ матбуот хизмати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1