АсосийDunyo

Москвада сутка давомида 4 мингдан ортиқ кишида COVID-19 аниқланди

'Москвада сутка давомида 4 мингдан ортиқ кишида COVID-19 аниқланди'ning rasmi

Москвада сутка давомида 4082 киши COVID-19’га чалингани аниқланди, деб хабар бермоқда «РБК», Коронавирусга қарши тезкор штабнинг 6 октябрдаги маълумотларига таяниб.

Хабарда айтилишича, кунлик касалланиш сони 4 минг кишидан ортиқ бўлган ҳолат шаҳарда охирги марта 15 май куни қайд этилган. Ўша куни 4748 кишида коронавирус аниқланган.

Пойтахтда касалланишлар сонининг ортиши сентябрь ойи охирларидан буён кузатилмоқда: 24 сентябрда 1 мингдан ортиқ касалланганлар қайд этилган, 23 сентябрда эса улар сони 1,5 минг нафарни ташкил этган.

Параллел равишда соғайганлар сони ҳам ортиб бормоқда. Ижтимоий ривожланиш бўйича мэр ўринбосари Анастасия Ракованинг айтишича, ўтган сутка давомида 1156 нафар бемор соғайган. Шунингдек, 31 киши вафот этган.

Коронавирус билан касалланиш ҳолати ортганлиги фонида Москва ҳукумати кексаларни уйда қолишга, иш берувчиларни эса ходимларини масофадан ишлашга ўтказишга чақирди. Москва тиббиёт университети талабалари ва битирувчиларига пойтахт касалхоналарида ишлаш таклиф қилинди. Мактаб ўқувчилари 5 октябрдан 18 октябргача икки ҳафталик таътилга чиқди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар