2020 йил 8 октябръ куни соат 13:45 ларда “12-автобус саройи” МЧЖ ҳайдовчиси К.Акрамов “Исузу” русумли давлат рақами 01 937 LBA бўлган автобусни 75-йўналишда Тошкент вилояти, Янги йўл тумани, 4-П Сергели айланма йўли қўчасида “Тошкент металлургия заводи” томон 3 нафар йўловчи билан бошқариб бораётиб, давлат рақами 01V210AA бўлган юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Тўқнашув натижасида “12-автобус саройи” МЧЖ ҳайдовчиси К.Акрамов бошқарувни йўқотиб йўл четидаги симёғочга урилган. Дастлабки тезкор маълумотларга кўра автобус салонида бўлган 1 нафар йўловчи енгил тан жарохат олиб касалхонада амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилган. Ходиса юзасидан Жамият мутассади ходимлари томонидан хизмат суриштирув ишлари олиб борилмокда. | |
08.10.2020 22:32
Тошкентда автобус юк автомашинаси билан тўқнашув натижасида бошқарувни йўқотиб йўл четидаги симёғочга урилди
