АсосийDunyo

Россия учун жасадлар ҳам қимматга тушмоқда

'Россия учун жасадлар ҳам қимматга тушмоқда'ning rasmi

Россия учун жасадлар ҳам қимматга тушмоқда дея ёзмоқда platforma.uz 

COVID-19 ва унинг асоратлари барча иссиқ жон ҳаётига таҳдид солаётгани камдек, энди бу ўлат бир қатор давлатларда ўликлар масаласида ҳам муаммоларни юзага келтиряпти.

Қаранг, ҳозир Россиядаги касалхоналар ўликхоналарида жасадлар тўпланиб қоляпти. Ижтимоий тармоқларда бир-бирининг устига тахланган қора қоплар туширилган видео ва фотосуратлар мунтазам пайдо бўляпти.

Би-би-сининг ёзишича, бу нохуш ҳолатга коронавирус туфайли ўликхоналарда аутопсия - ўликни ёриб кўриш учун жасадлар тўпланаётгани, ўликхоналар эса бу юмушга улгурмаётгани сабаб бўлмоқда.

Касалхоналар ҳар бир коронавирус касалига аутопсия қилиши шарт, бу патолог анатомлар ишини кўпайтиради ва жасадлар йиғилиб қолишига сабаб бўлади.

Масалан, Кузбасс соғлиқни сақлаш вазирлиги видеонинг ҳақиқийлигини ва COVID-19 туфайли ҳақиқатан ҳам ўлимлар кўпайганини тасдиқлади ва "бу ҳолатлар расмий статистикага киритилган", деб таъкидлади.

Худди шундай ҳолат Барнаулда ҳам содир бўлган: коронавирус билан касалланганларни даволаш учун қайта мослаштирилган 12-сонли касалхонада ўлган беморларнинг жасадлари аутопсияни кутиб, тўпланиб қолган. 

Олтой ўлкаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятни кунига "сезиларли даражада кўпайган" ўлим сони, шунингдек, қариндошлар уларни олиб кетишга шошмаётгани билан изоҳлади. Расмий маълумотларга кўра, минтақада бутун эпидемия давомида 309 киши коронавирусдан вафот этган.

Муассасада жасадларнинг тўпланиши коронавирусдан 100% ўлим ҳолатларида анатомик текширув ўтказиш зарурлиги билан изоҳланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тан олишича, касалхонада патолог анатомларнинг етишмаслиги сабабли, ҳар бир шифокорнинг иш ҳажми сезиларли даражада ошган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, жасадларнинг касалхоналарда тўпланиши билан боғлиқ вазиятни фақат совутиш камераларининг майдонини кўпайтириш йўли билан ҳал қилиш мумкин.

 

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар