АсосийJamiyat

“Ўзкимёсаноат”, “Ўзавтосаноат”, “Ўздонмаҳсулот”, “Ўзсувтаъминот” ташкилотлари бутун тизими билан трансформация қилинади

'“Ўзкимёсаноат”, “Ўзавтосаноат”, “Ўздонмаҳсулот”, “Ўзсувтаъминот” ташкилотлари бутун тизими билан трансформация қилинади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент фармонида 32 та йирик давлат корхонаси ва хўжалик бирлашмаси трансформация қилиниши белгиланган. Хусусан, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзавтосаноат”, “Ўздонмаҳсулот”, “Ўзсувтаъминот” ташкилотлари бутун тизими билан трансформация қилинади. Шу мақсадда Молия вазирлигида алоҳида департамент ташкил этилди.

Мутасаддиларга қолган тармоқларни ҳам чуқур таҳлил қилиб, трансформация бўйича таклифлар тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Аҳоли ва тадбиркорларга батафсил маълумот берадиган хусусийлаштириш маслаҳат клиникалари ҳамда колл-марказ ташкил этиш, методик қўлланма тайёрлаб, жойларга етказиш муҳимлиги айтилди. Шунингдек, телевидение орқали ҳам хусусийлаштириш борасида маълумот бериб борилади.

Олий Мажлис палаталарига Президент фармони моҳиятини кенг тарғиб қилиб, хусусийлаштириш жараёнларини ҳалол ва очиқ-ошкора ўтишида парламент назоратини ўрнатиш тавсия қилинди. Шунингдек, хусусийлаштириш ҳамда давлат мулкини бошқаришга оид қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган масалалар юзасидан Бош вазир ўринбосарлари, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар ҳисобот берди.

 

Бошқа янгиликлар