АсосийDunyo
3430

Буюк Британия COVID-19’ни бир неча сония ичида аниқлайдиган тест ишлаб чиқди

'Буюк Британия COVID-19’ни бир неча сония ичида аниқлайдиган тест ишлаб чиқди'ning rasmi

Британиянинг Imspex Diagnostics компанияси мижозда нафас олиш йўллари орқали коронавирусни бир неча сония ичида аниқлай оладиган тест ишлаб чиқди. Бу ҳақда 2 октябрь куни BBC-Украинага таяниб, “Korrespondent.net” хабар берди.

Ушбу усул Эдинбург ва Дортмунд клиникаларида 100 нафар беморда синовдан ўтказилган ва муваффақиятли натижа кўрсатган. Яратилган қурилма нафас намуналарини таҳлил қилиб, ундаги нафас олиш касалликлари турини аниқлашга имкон берувчи беқарор кимёвий элементларни қидиради.

Тест ушбу элементлардан COVID-19’ни аниқлай олган. Кейинчалик, COVID-19 борлиги бошқа тест усуллари билан тасдиқланган. Шу билан бирга, тестлар коронавирусни бошқа касалликлардан — астма ёки бактериал пневмониядан ажрата олган.

Имспех Диагностиcс раҳбари Санти Домингеснинг билдиришича, агар етарли маблағ ажратиладиган бўлса, қурилма олти ой ичида оммавий фойдаланишга тайёр бўлади.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар