Isuzu автобуслари ичра жойлашган «Ақлвой» мобил МТТ 2019 йил октябрь ойида ташкил этилган. Ҳозирдa туман бўйича учта ҳудуд — «Регистон», «Дўстлик», «Ифтихор» маҳаллаларига боради. Таъкидланишича, ушбу ҳудудлардаги автобус маршрутининг ҳар бир нуқтаси тўсиқлар, курси, арғимчоқ, ўйингоҳ ва болалар майдончалари билан жиҳозланган. ![]() Мобиль боғча гуруҳлари учун ҳафталик машғулотлар жадвали қуйидагича тақсимланган: Душанба—пайшанба кунлари туманнинг «Дўстлик» маҳалласида; Сешанба—жума кунлари туманнинг «Ифтихор» маҳалласида; Чоршанба—шанба кунлари «Регистон» маҳалласида ташкил этилади. Ушбу автобусда ташкил этилган боғчага ҳар бир ҳудуддан 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 32 нафар бола қамраб олинган бўлиб, туманда жами 96 нафар бола бепул таълим олади. Машғулотлар вақти 3,5 соатни ташкил этиб, икки сменада фаолият олиб боради. Биринчи смена соат 8:00 дан 12:30 га қадар, иккинчи смена эса 13:30 дан 17:00 гача қабул қилинади. Таъкидланишича, машғулотлар Мактабгача таълим вазирлигининг «Илк қадам» дастури асосида олиб борилади. ![]()
Шунингдек, республикада бундай мобиль боғчалар сони жами 16 тани ташкил этади. Лойиҳа Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан «UzAuto» ва Турин университети ҳамкорлигида ишлаб чиқилган бўлиб, фаолияти йўлга қўйилган 16 та мобиль МТТга автобуслар «UzAuto» томонидан топширилган. Ҳозирда «Isuzu»дан ташқари Хитойнинг «Yutong» русумли автобусида ҳам шундай боғча ташкил этиш режалаштирилмоқда.Автобус йўналишининг ҳар бир нуқтаси соябонли уйингоҳ билан жиҳозланган. Жорий йилнинг март ойида Тошкент вилояти МТ тизими ходимлари ва Турин политехника университети талабалари биргаликда бу жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бордилар. Аввалроқ, Қуйичирчиқда 160 ўринга мўлжалланган янги МТТнинг тантанали очилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилинган эди. МАРЯМ САТТОРОВА "Даракчи" мухбири |
Isuzu автобуслари ичра жойлашган «Ақлвой» мобил МТТ сари саёҳат!
Isuzu автобуслари ичра жойлашган «Ақлвой» мобил МТТ 2019 йил октябрь ойида ташкил эт...









