Самарқандда коллежга киритиб қўйиш эвазига 400 АҚШ доллари олаётган шахс ушланди

ЖАМИЯТ 09.11.2020, 09:24
Теглар: Коллеж, ​Самарқанд
Самарқандда коллежга киритиб қўйиш эвазига 400 АҚШ доллари олаётган шахс ушланди

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Иштихон тумани “Азамат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи, 1966 йилда туғилган Ҳ. Самарқанд тумани Ўзбек кенти маҳалласида яшовчи С. исмли фуқаронинг жиянини Автомобиль йўллари коллежига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ушланган. Пора сифатида берилган пул ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

"Ресторан ишчиларидан тортиб ИИБ капитанигача..." Самарқандда блогер ичиб олиб "томоша" кўрсатди

14.02.2023, 13:35

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллий блогерлардан бири маст ҳолатда ресторанда жанжал кўтаргани, ишчиларга куч ишлатишга урингани, шунингдек, ички ишлар ходимларини ҳақорат қилганлиги акс этган видео тарқалди....
Самарқандда бир оиланинг 5 аъзоси заҳарланиб, икки нафари вафот этгани бўйича қўшимча маълумот берилди

01.02.2023, 10:49

Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд вилояти Қўшработ туман "Зармитан" МФЙда яшовчи фуқаро С.Н. хонадонида уйда, қўлбола усулда тайёрланган бодринг консервасини истеъмол қилиш натижасида 5 кишида овқатдан...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
⚡️ "Таркибида заҳарли модда". ССВ Самарқандда 18 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган Dok-1 Maks сиропи бўйича ўрганиш натижаларини эълон қилди

27.12.2022, 10:20

Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистонда  "Dok-1 Maks" дори воситасидан болалар ўртасидаги ўлим ҳолатларининг аниқланган эди. Шундан сўнг ССВ ўрганиш ишларини бошлаб юборди ва Ўзбекистонда "Dok-1 Maks"...
Об-ҳаво: Тошкент
+24.97°
Валюта курси
1