Москва мэри Сергей Собянин COVID-19 билан боғлиқ вазият туфайли қўшимча чекловлар жорий этилишини эълон қилинди, дея ёзмоқда "Sputnik". - 23:00 дан 6:00 гача умумий овқатланиш (ресторан, кафе, бар) меҳмонларга хизмат кўрсатмайди. Бу маҳсулотни олиб кетиш ва етказиб беришга тааллуқли эмас. - университет ва коллеж талабалари масофадан туриб ўқишга ўтказилмоқда. Талабаларнинг транспорт карталари вақтинча блокланади, уларга "уй режими"га риоя қилиш тавсия қилинди. - театрлар, кинотеатрлар ва концерт залларидаги максимал сиғими 25 фоизгача қисқартирилди. - спорт тадбирларига томошабинлар қабул қилиниши давом этади, аммо энди ташкилотчилар ҳаракатларни Москва спорт бошқармаси ва Москва Роспотребнадзор маъмурияти билан келишилиши керак. - маданий, кўнгилочар ва маърифий тадбирларни ўтказиш вақтинча тўхтатилади. Бу ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий тадбирларига тааллуқли эмас. - биноларда жойлашган болалар кундузги оромгоҳлари ва болалар кўнгилочар марказларининг иши тўхтатилади. Болалар учун машғулотлар очиқ ҳавода ўтказилиши мумкин. Чекловлар икки ой 13 ноябрдан 2021 йил 15 январгача жорий этилади.
| |
10.11.2020 18:36
Москвада коронавирус туфайли янги чекловлар жорий этилди
