АсосийDunyo

Москвада шаҳрида яна карантин қоидалари кучайтирилмоқда

'Москвада шаҳрида яна карантин қоидалари кучайтирилмоқда'ning rasmi

Россия пойтахти Москва шаҳри мэри Сергей Собянин коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сонининг ортгани сабабли шаҳарда янги чеклов чоралари жорий этилишини дея маълум қилди.

Москвадаги ОТМ ва коллеж талабалари масофавий таълимга ўтади. Москва ҳукумати федерал ва хусусий ОТМлар ва коллежларга ҳам шундай тавсия берган. Бундан ташқари, масофавий таълимга ўтган талабалар ва ўқувчиларга уйда қолиш тавсия қилинади.

Шу билан бирга, Москва ҳукумати умумий овқатланиш шохобчалари (ресторан, кафе, барларга), шунингдек, тунги клубларга, караоке, боулинг клубларига соат 23:00 дан 06:00 гача ишлашни тақиқлади. Шу билан бир вақтда мазкур муассасаларга таом олиб кетиш ва етказиб бериш хизматлари учун ишлашга рухсат берилган.Шунингдек, томошабинлар иштирокидаги маданий, кўнгилочар ва маърифий тадбирлар тўхтатилади, шаҳар маъмурияти томонидан ташкил қилинадиган тадбирлар бундан мустасно. Томошабинлар иштирокидаги спорт тадбирлари фақат Москва мэрияси розилиги билан ўтказилиши мумкин.

Театр, кинотеатр ва концерт залларида томошабинлар сони умумий сиғимнинг 25 фоизидан ошмаслиги белгиланган. Бундан ташқари, бинолар ичида жойлашган кунлик болалар оромгоҳлари ва болалар кўнгилочар марказларининг иши тўхтатилади. Қайд этилишича, болалар учун кўнгилочар тадбирларни очиқ ҳавода ўтказишга рухсат берилган.Барча чекловлар икки ой давомида — 2020 йилнинг 13 ноябридан 2021 йилнинг 15 январигача амалда бўлади. Москвада 9 ноябрь куни COVID-19 билан касалланиш бўйича кунлик антирекорд қайд этилган — 6897 нафар бемор аниқланган. Аввалги антирекорд 7 майда қайд этилган бўлиб, ўшанда бир кунда 6703 кишида касаллик аниқланган. 10 ноябрь куни Москвада 5902 кишида касаллик қайд этилган.

Коронавирус пандемияси бошидан буён Москвада 480 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланган, улардан қарийб 347 минг нафари тузалган, 7429 киши касаллик қурбонига айланган. Айни пайтда Москвада 126 750 киши коронавирусдан даволанмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар