1

Чилонзорда “LACETTI” ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши ЙТҲга олиб келди

ЖАМИЯТ 11.11.2020, 20:29
Теглар: ЙТҲ, Чилонзор, Lacetti
Чилонзорда “LACETTI” ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши ЙТҲга олиб келди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 18:50 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасидаги автомобиль кўприги устида, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Л.А. “LACETTI” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги “IVECO” русумли махсус эвакуатор билан тўқнашган.Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Натижада “LACETTI” русумли автомобиль ҳайдовчиси 22 ёшли Л.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

 

Шарҳлар

Чилонзор кўчасида содир бўлган оммавий жанжал маҳаллий аҳолининг "тунги капалаклар"га қарши исёни эдими? (видео)

18.07.2023, 16:01

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.Тошкент шаҳар ИИББга кўра, видеода акс этган жанжал жорий йилнинг 18...
Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1