1

Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор тумани фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказди

СИЁСАТ 20.11.2020, 22:06
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Чилонзор
Президент Шавкат Мирзиёев Чилонзор тумани фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Чилонзор туманини ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш масалалари муҳокамаси юзасидан маҳалла раислари, ёшлар, мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказди.

– Бугун туманда «ўсиш нуқталари»ни аниқлаб, иқтисодиётни комплекс ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича вазифаларни белгилаб олишимиз керак, – деди давлатимиз раҳбари тадбир аввалида.

Чилонзорда 51 та маҳалла бор. Иқтисодий фаол аҳолининг 9 фоизи ишсиз. Киши бошига саноат ҳажми Тошкент шаҳридаги ўртача кўрсаткичдан 2 баробар паст.

Шу боис маҳаллалардаги резервлар ўрганилиб, туманни комплекс ривожлантириш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқилди. У еттита асосий йўналишни қамраб олган.

 Дастурга кўра, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, тўқимачилик, кимё, фармацевтика, заргарлик каби соҳаларда умумий қиймати 10 триллион 238 милиард сўмлик 298 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган.

Шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, йўл ва коммунал тармоқларни таъмирлаш, тиббиёт ва таълим соҳаларида янги ислоҳотларни жорий этиш, жиноятчиликни қисқартириш бўйича долзарб вазифалар белгиланди.

– Агар маҳаллабай ичига кирсак, одамлар адолатни сезади, – дея таъкидлади Президент.

Давлатимиз раҳбари йиғилишга келган ёшларнинг фикрларини тинглади. Уларнинг барча таклифларини қўллаб-қувватлаб, ижроси бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

– Тошкентда ёшлар билан ишлаш бўйича янги тизим бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев. – Шаҳар ёшлари форуми ўтказилади. Тошкент ёшлари карвонбоши бўлиши керак.

Пойтахт туманларида «лойиҳалар фабрикаси» ташкил этиб, ёшларнинг бизнес ташаббусларини амалга оширишга кўмаклашиш зарурлиги қайд этилди.

– Ўзбекистоннинг эртанги кунини пешона теримиз билан яратамиз. Ким бу ишларни қилади? Ватанни севган, фидойи инсонлар! Йўлимиз битта: одамларга ҳалол хизмат қилиш, халқимизнинг розилигига эришиш, – деди давлат раҳбари йиғилиш якунида.

 

Шарҳлар

Чилонзор кўчасида содир бўлган оммавий жанжал маҳаллий аҳолининг "тунги капалаклар"га қарши исёни эдими? (видео)

18.07.2023, 16:01

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.Тошкент шаҳар ИИББга кўра, видеода акс этган жанжал жорий йилнинг 18...
Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1