23 ноябрь куни AstraZeneca компанияси ўзининг коронавирус вакцинаси тахминан 90 фоиз самарали бўлиши мумкинлиги ва унда акс таъсирлар бўлмаслигини маълум қилди.
Британия ва Бразилиядаги сўнгги босқич синовларидан олинган маълумотларга кўра, Оксфорд университети томонидан ишлаб чиқарилган ушбу вакцина CОVID-19 нинг олдини олишда 90 фоиз самарали бўлган.
Шунингдек, мазкур вакцинани қабул қилганларда жиддий акс таъсирлар кузатилмаган. «Ушбу вакцинанинг самарадорлиги ва хавфсизлиги унинг CОVID-19 га қарши курашда яхши натижа беришини, ҳозирда соғлиқни сақлаш тизимида юзага келган фавқулодда ҳолатга тезлик билан таъсир қилишини тасдиқлайди», деди AstraZeneca бош ижрочи директори Паскал Сориот.
16 ноябрь куни АҚШнинг Moderna компанияси ўзининг тажрибалардан ўтказилаётган вакцинаси 94,5 фоиз самаралилигини айтганди. Бундан олдин АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BionTech компаниялари ҳамкорликда яратган вакцинанинг самараси 95 фоиз бўлгани маълум қилинганди.
Шунингдек, 11 ноябрь куни Россия ўзининг Sputnik V вакцинаси 90 фоизли натижа берганини эълон қилган.