Жорий йилнинг 1 январ куни португалиялик соғлиқни сақлаш ходими Сониа Acеведо CОВИД-19 га қарши эмлангандан 48 соат ўтиб тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда Даилймаил га таяниб Lenta.ru хабар берди.
Хабарда айтилишича, Сониа Acеведо 2020 йилнинг 30 декабр куни Пфизер ваксинаси билан эмланган. Унинг отаси Aбилио Acеведонинг айтича, қизида ҳеч қандай аломатлар сезилмаган.
"Қизимда эмлашдан кейин ҳеч қандай аломатлар йўқ эди. Мен нима бўлганини билмайман. Менга жавоблар керак. Мен қизимнинг ўлимига нима сабаб бўлганини билмоқчиман" - дейди Aбилио Acеведо.
Портуда жойлашган Португалия онкология институти ҳам эмлашдан сўнг ҳеч қандай шикоят тушмаганини тасдиқлади.
Сониа Acеведо билан бир вақтда муассасанинг 537 ходими ҳам эмланган эди.