АсосийJamiyat

"Свет"нинг тез-тез ўчиши сабаб Чироқчи туман марказий шифохонасида рентген ускунаси бузилди

'"Свет"нинг тез-тез ўчиши сабаб Чироқчи туман марказий шифохонасида рентген ускунаси бузилди'ning rasmi

Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими қабулхонасидаги рентген ускунаси 2020 йил 29 декабрдан буён носоз ҳолатда бўлган. Электр таъминотидаги тез-тез узилишлар сабабли ускунанинг дастурий таъминотида носозликлар кузатилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Аввалроқ, "Отабек Артиков" телеграм каналида ва бошқа бир қатор манбаларда эълон қилинган хабарда бир гуруҳ мухбир ва блогерлар мурожаат ўрганиш юзасидан Чироқчи тумани марказий шифохонасида бўлишганида рентген ускунасининг асосий қисми 29 декабрдан буён ишламаётгани маълум қилинган эди.

Ускуна икки марта таъмирланган. Бироқ яна юқоридаги сабаб билан носозликни тўлиқ бартараф этиш имкони бўлмаган.  Ускунани яна таъмирлаш чоралари кўрилаяпти.

Айни пайтда тиббиёт бирлашмаси ҳудудида жойлашган кўп тармоқли марказий поликлиникадаги рентген ускунаси доимий равишда ишлаб турибди.

Бошқа янгиликлар