1

Молия вазирлиги тугатилган Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари юзасидан маълумот берди (фото)

ЖАМИЯТ 23.01.2021, 08:54
Теглар: Молия, инқироз
Молия вазирлиги тугатилган Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари юзасидан маълумот берди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5969-сон Фармонига асосан Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4938-сон қарорининг 16-бандига асосан 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилди.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси даромадлари ва харажатлари тўғрисида маълумот берди.

Жамғарма даромадлари сифатида 13 400 млрд. сўм миқдоридаги маблағлар қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилган. Жумладан: 

1 678 млрд.сўм давлат бюджети харажатларини мақбуллаштириш ҳисобига, 11 722 млрд.сўм халқаро молия институтларининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига.

Жамғарма ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумати ва Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси топшириқларига асосан, коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш тадбирларига жами 13 040 млрд.сўм миқдоридаги маблағлар ажратилди ҳамда 2020 йилнинг 31 декабрь куни охирига 12 827 млрд.сўми ўзлаштирилди.

Мазкур қарорга асосан, Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳамда жамғарманинг жорий йил охирига қолдиқ маблағлари Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига ўтказилди.

Шарҳлар

Молия вазирлиги тизимида тайинлов амалга оширилди

28.02.2021, 19:08

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи ўринбосари тайинланди.Пазилханов Умид Алишерович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси...
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари давлат тилига таржима қилинмоқда

02.02.2021, 21:49

МҲХС ҳужжатларининг таржима лойиҳаси юзасидан жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш ва таклифлар олиш (feedback) мақсадида ҳар хафтада 3 та МҲХС ҳужжатини Молия вазирлигининг веб сайтида эълон қилиб борилмоқда. Бу ҳақда Молия...
​МАРКАЗИЙ БАНК 26 СЕНТЯБРДАН 1 АҚШ ДОЛЛАРИНИНГ СЎМГА НИСБАТАН ЯНГИ ҚИЙМАТИНИ БЕЛГИЛАДИ

26.09.2017, 09:13

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 26 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари...
​МАРКАЗИЙ БАНК ВАЛЮТА СИЁСАТИ ЎЗГАРИШИ БИЛАН ЮЗАГА КЕЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН МУАММОЛАРГА ТЎХТАЛДИ

25.09.2017, 10:57

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эркин валюта сиёсатига ўтиш жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган салбий таъсирларни юмшатиш бўйича тавсиялар берди. Марказий банк томонидан валюта курсининг эркинлаштирилиши...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1