1

Тайванда кучли зилзила юз берди

ДУНЁ 06.02.2016, 11:10
Тайванда кучли зилзила юз берди

Тайванда бугун 6 февраль куни маҳаллий вақт билан 4:00 да 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди.  Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Зилзила эпицентри Тайнандан 43 километр жанубий-шарқий ҳудудда жойлашган. Зилзила ўчоғи 23 километр чуқурликда жойлашгани айтилмоқда.  

Ер силкиниши оқибатида ҳалок бўлганлар сони беш нафарга етгани айтилмоқда.

Ҳалок бўлганларнинг жасади Тайнандаги 17 қаватли уй харобалари остидан топилган. Уларнинг орасида 10 кунлик чақалоқ ҳам бўлган. Қутқарувчилар махсус техника ва итлардан фойдаланган ҳолда харобалар остида қолиб кетганларни топишга уринмоқда.

Икки миллион аҳоли яшайдиган шаҳардаги яна кўплаб бинолар ва аҳоли турар жойлари яроқсиз ҳолга келган.

Қутқарувчилар берган маълумотларга кўра, шаҳар бўйича 15 нафар жабрланганлар шифохоналарга жойлаштирилган. Қутқарув ишларига 810 нафар ҳарбий хизматчилар жалб қилинган

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1