2021 йилнинг январь ойи бошларида Учкўприк тумани яшовчиУ.М. исмли аёл Қ.Д. исмли аёлнинг ишончига кириб, танишлари орқали банкдан 150.000.000 сўм кредит олиб беришини айтиб, олдиндан 300 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.