АсосийJamiyat

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари давлат тилига таржима қилинмоқда

'Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари давлат тилига таржима қилинмоқда'ning rasmi

МҲХС ҳужжатларининг таржима лойиҳаси юзасидан жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш ва таклифлар олиш (feedback) мақсадида ҳар хафтада 3 та МҲХС ҳужжатини Молия вазирлигининг веб сайтида эълон қилиб борилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бугунга қадар 10 та МҲХС ҳужжатларининг давлат тилидаги таржимаси лойиҳаси Молия вазирлигининг веб сайтига жойлаштирилган. Мазкур ҳужжатлар юзасидан жамоатчиликнинг маъновий, имловий ва грамматик жиҳатдан ўрганиб чиқилган ўринли таклиф ва мулоҳазалари келиб тушмоқда. МҲХС ҳужжатларининг таржимаси лойиҳаси юзасидан берилган асосли таклифлар уларни асл маъносида қўллаш учун муҳим аҳамият кабс этади. 

Жорий хафтада МҲХС ҳужжатларининг бевосита фойдаланувчилари ва жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш ва таклифлар олиш (feedback) учун қуйидаги 3 та МҲХС ҳужжатини давлат тилидаги таржимаси лойиҳаси Молия вазирлигининг веб сайтига жойлаштирилди:

  • 7-сон МҲХСШҚ Шарҳи 29-сон БҲХС “Гиперинфляцияли иқтисодиётда молиявий ҳисобот” асосида қайта ҳисоблаш ёндашувини қўллаш”; 
  • 10-сон МҲХСШҚ Шарҳи “Оралиқ молиявий ҳисобот ва қадрсизланиш”;
  • 32-сон ШДҚ Шарҳи “Номоддий активлар - вебсайт сарфлари”. 

Мазкур МҲХС ҳужжатларини давлат тилидаги таржимаси юзасидан фикр ва мулоҳазаларни ifrs@mf.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.

Бошқа янгиликлар